ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 30
(1-156)

Ва ул «қуёш»нинг атрофида ҳадсиз асфиё ва авлиё юлдузлари ила чароғон бўлган бир оламга кетмоқдамиз.

Мана бу Зотнинг шафоатига ноил бўлиб, нуридан истифода этмоқликнинг ва барзохдаги зулматдан халос бўлмоқнинг чораси суннати санияга риоя қилишдир.

ТЎРТИНЧИ УМИД: Бир замон кексаликка қадам қўйган чоғим, ғафлатни давом этдирувчи тан-сиҳатим ҳам бузулганди. Кексалик билан хасталик бирлашиб менга ҳужум қилдилар. Бошимга ура-ура уйқумни қочирдилар. Бола-чақа, молу дунё каби мени дунё билан боғлайдиган алоқалар ҳам йўқ эди. Ёшлик бебошлиги ила зое кетказган сармояи умримнинг меваларини гуноҳлар ва хатолардан иборат эканини кўрдим. Ниёзий Мисрий каби фарёд айлаб дедим:

Бир тижорат қилмадим, нақди умр бўлди ҳабо,

Йўлга келдим, лекин кетмиш жумла карвон бехабар.

Йиғладим нолон этиб, тушдим йўлга танҳо ғариб;

Дийда гирён, сийна бирён, ақл хайрон бехабар".

Аудио мавжуд эмас