ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 28
(1-156)

Ҳадсиз дўст-ёрларимдан айрилиш замони яқинлашганини ҳис қилдим. Ул маънавий ва жуда оғир ва бедаво бўлиб кўринган яранинг малҳамини изладим, тополмадим. Вна Ниёзий Мисрий каби дедимки:

"Дил бақосин, Ҳақ фаносин истади, мулку таним,

Бир давосиз дардга тушдим, оҳки, Луқмон бехабар!"

(Изоҳ): Яъни, менинг қалбим бор қуввати билан боқийлик истагани ҳолда, Ҳикмати Илоҳия жасадимнинг хароб бўлишини тақозо қилмоқда. Луқмони Ҳаким ҳам чорасини тополмайдиган бедаво бир дардга йўлиқдим.

Шу вақт бирдан марҳамати Илоҳиянинг тили, мисоли, тимсоли, даллоли, вакили бўлмиш Пайғамбари Зишон Алайҳиссалоту Вассаломнинг нури, шафоати ва инсонларга келтирган ҳидоят ҳадяси ул бедаво, чексиз деб ўйлаган ярамга гўзал бир малҳам ва дармон бўлди. Зулматли умидсизлигимни нурли бир умидга айлантирди.

Ҳа, эй мен каби кексалигини ҳис қилган муҳтарам ва муҳтарама зотлар! Биз кетяпмиз. Алданмоқдан фойда йўқ.

Аудио мавжуд эмас