ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 80
(1-156)

Модомики падар ҳар кимнинг эмас, фақат фарзандларининг ўзидан ҳам зиёда яхши бўлиб етишишини истайди. Бунга жавобан, фарзанд ҳам падарга нисбатан ҳақ даъво қилолмас. Демак, ота-она билан фарзанд ўртасида фитратан тортишишга сабаб йўқ. Зеро тортишув, ё рашк ва ҳасаддан келади. Ҳолбуки, падарда ўғлига нисбатан бу туйғулар йўқ. Ва ёхуд ҳақсизликдан келади. Фарзанднинг ҳаққи йўқдирки, падарига ҳақ даъво қилса. Падарини ҳақсиз кўрса ҳам, унга қарши исён қилолмас. Демак, падарига исён қилган ва уни ранжитган одам, инсон суратидаги бир ҳайвондир.

Ва авлодларини Зоти Раҳийми Кариймнинг ҳадялари экани учун камоли шафқат ва марҳамат ила севмоқ ва муҳофаза этмоқ ҳам Ҳаққа оиддир. Ва бу муҳаббат Жаноби Ҳақ учун эканини кўрсатадиган аломат шуки, вафот этганларида сабр ила шукр қилмоқдир, маъюсона фарёд қилмасликдир. "Холиқимнинг менинг назоратимга берган севимли бир махлуқи эди, бир мулки эди. Энди ҳикмати тақозо этиб, мендан олди, янада яхшироқ бир ерга олиб кетди. Менинг у мулкда биргина зоҳирий ҳиссам бўлса, минг ҳисса унинг Холиқига оиддир. "Ал-ҳукму Лиллоҳ" дея таслим бўлмоқдир.

Аудио мавжуд эмас