ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 77
(1-156)

Иккинчи оят эса: Бир кичик ишора билангина нақадар юксак бир ҳақиқатни ифода этаётганини кўрсатамиз. Въни: Бу оят мувофиқ бир маъно ила шундай фармон этмоқда: "Аҳли залолат ўлса, самовот ва замин уларнинг устида йиғламайдилар". Ва бунинг акси маъноси ила далолат этаётирки: "Аҳли иймон дунёдан кетишида, самовот ва замин уларнинг устида йиғлайдилар..." Яъни: Аҳли залолат модомики самовот ва арзнинг вазифаларини инкор этаётган, маъноларини билмаётган, уларнинг қийматларини ерга ураётган, сониъларини танимаётган, уларга нисбатан ҳақорат ва адоват қилаётган экан, албатта самовот ва замин уларга йиғлаш тугул, балки уларга нафратини кўрсатади. "ларнинг ҳаром ўлганидан мамнун бўладилар.

Ва бунинг акси маъноси ила дейди: "Самовот ва арз, аҳли иймоннинг ўлимига йиғлайдилар". Зеро, аҳли иймон самовот ва арзнинг вазифаларини билади. Ҳақиқий ҳақиқатларини тасдиқлайди. Ва улар ифодалаган маъноларни иймони ила англайди. "Нақадар гўзал яратилганлар, нақадар гўзал хизмат қилаётирлар!" дейди. Ва уларга лойиқ қиймат беради, эҳтиром қилади.

Аудио мавжуд эмас