Чунки у доирадаги бир лаззатнинг баъзан минглаб алами бор.Ҳам яна, ҳақиқий ва доимий лаззат бўлган Раҳмоний илтифотларни йўқотишга сабабдир.
Ҳам яна, залолат йўли, юқорида баён этилганидек, инсонни асфали софилийнга шундай туширадики, ҳеч бир маданият, ҳеч бир фалсафа унга чора тополмайди. Ва у инсонни ул чуқур зулматлар қаъридан, инсониятнинг ҳеч бир тараққиёти, ҳеч бир фаннинг камолоти чиқаролмагани ҳолда, Қуръони Ҳакийм иймон ва амали солиҳ ила уни асфали софилийнга тушишдан қутқариб, аълойи иллиййинга олиб чиқади. Ва қатъий далиллар ила, олиб чиқа олишини исботламоқда. Ва ул чуқур қудуқни маънавий тараққиётнинг босқичлари ила ва руҳий камолотнинг жиҳозлари ила тўлдирмоқда.
Ҳам яна, инсониятнинг узун ва тўлқинли ва серташвиш бўлган абадият сари йўлчилигини ғоят даражада осонлаштиради ва қулайлаштиради. Минг, балки эллик минг йиллик масофани бир кунда босиб ўтадиган воситаларни кўрсатади.Ҳам яна, Азал ва Абад Султони бўлган Зоти Зулжалолни танитиш билан, инсонни Унга бир хизматкор банда ва бир вазифадор меҳмон қилади.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى