ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 72
(1-156)

Фикринг сўниқ бўлса, Қуръоннинг қуёши остига кир. Иймон нури ила боқки, ўзини ёритишгагина етган фикринг ўрнига, ҳар бири биттадан юлдуз каби бўлган Қуръон Оятлари сенга нур беради. Ҳам яна, ҳадсиз умидларинг, аламларинг бор бўлса, ниҳоясиз бир савоб ва ҳадсиз бир раҳмат сени кутади. Ҳам яна, чексиз орзуларинг, мақсадларинг бор бўлса, уларни ўйлаб изтироб чекма. Улар бу дунёга сиғмайди. Уларнинг жойи бошқа диёрдир. Уларни берган ҳам бошқадир".

Ҳам яна, дейди: "Эй инсон! Сен ўзингга эга эмассан. Сен қудрати бениҳоя бир Қодийр, раҳмати ҳадсиз бир Раҳийми Зоти Зулжалолнинг мулкисан. Шундай экан, сен ўз ҳаётингни ўз зиммангга юклаб заҳмат чекма, чунки ҳаётни берган Удир. Бошқарувчи ҳам Удир.

Ҳам яна, дунё соҳибсиз эмаски, сен дунё юкини бошингга юклаб, сўнгра унинг аҳволини ўйлаб, ташвиш тортма. Чунки унинг соҳиби Ҳакиймдир, Олиймдир. Сен эса меҳмонсан, бекордан-бекор ишига аралашма, чалкаштириб ташлама.Ҳам яна, инсонлар, ҳайвонлар каби мавжудотлар ўз ҳолига ташлаб қўйилмаган. Балки вазифаси бор ходимлардир.

Аудио мавжуд эмас