ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 69
(1-156)

Чунки Жаноби Ҳаққа оид муҳаббатни нафсингизга бердингиз. Маҳбубингиз бўлмиш нафсингизнинг ҳадсиз балосини чекмоқдасиз. Чунки ҳақиқий бир роҳатни ул маҳбубингизга беролмаяпсиз, ҳамда уни ҳақиқий маҳбуб бўлган Қодийри Мутлаққа таваккул ила таслим этмаяпсиз. Доимо алам чекмоқдасиз.

Ҳам, Жаноби Ҳақнинг исмлари ва сифатларига оид муҳаббатни дунёга бердингиз ва Унинг санъат асарларини оламнинг сабабларига тақсимлаб бердингиз, энди балосини чекмоқдасиз. Чунки ул ҳадсиз маҳбубларингизнинг бир қисми сиз билан видолашмай, орқа ўгириб, ташлаб кетаётир. Бир қисми сизни ҳеч танимайди. Таниса ҳам, сизни севмайди. Севса ҳам, сизга бир фойда бермайди. Доимо ҳадсиз фироқлардан ва умидсиз, қайтмайдиган заволлардан азоб чекмоқдасиз.

Мана, залолат аҳлининг "ҳаётнинг саодати", "инсоннинг камолоти", "маданиятнинг фазилатлари" ва "ҳуррият лаззати" деган нарсаларининг ички қиёфалари будир. Кайфу-сафо ва сархушлик бир пардадир, вақтинча ҳис эттирмайди. "Туф уларнинг ақлига!" де...

Аудио мавжуд эмас