ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 68
(1-156)

Инсон руҳи шиддатли равишда муҳтож бўлиб турган ҳақиқий тасаллини қаердан топа оласиз?

Ҳам сиз ишонган ва бел боғлаган ҳамда Илоҳий асарларни ва Раббоний эҳсонларни улардан деб кўраётган қайси табиатингиз, қайси сабабларингиз, қайси шеригингиз, қайси кашфиётингиз, қайси миллатингиз, қайси ботил маъбудингиз сизни, сизнингча абадий йўқлик бўлган, ўлимнинг зулматидан қутқариб, қабр ҳудудидан, барзох ҳудудидан, маҳшар ҳудудидан, сирот кўпригидан ҳокимона ўтказа олади? Абадий Саодатга сазовор қила олади?

Ҳолбуки, қабр эшигини беркита олмаганингиз учун, сиз ҳам қатъиян бу йўлнинг йўловчисисиз. Бундай бир йўловчи шундай бир Зотга таянадики, бутун бу азим доира ва бу кенг ҳудудлар Унинг амри остида ва тасарруфида бўлсин...

Ҳам яна, эй бадбахт залолат ва ғафлат аҳли! "Ношаръий бир муҳаббатнинг натижаси шафқатсиз азоб чекмоқ," қоидасининг сирига кўра, сиз фитратингиздаги Жаноби Ҳақнинг зот ва сифатлари ва исмларига сарф этилиши лозим бўлган муҳаббат ва маърифат истеъдодини ва шукр ва ибодат жиҳозларини нафсингизга ва дунёга ношаръий бир суратда сарф қилганингиздан, ҳақли равишда жазосини чекмоқдасиз.

Аудио мавжуд эмас