ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 66
(1-156)

Ўзининг алами етмаганидек, инсонларнинг аламини ҳам чекади. Дунёнинг зилзилалари, ваболари, қурғоқчилик ва очлиги-ю қаҳатчилиги, фано ва заволи ғоят нотинч қилади ва қоронғи бир мусибат суратида уни азоблайди.

Ҳам яна, бу ҳолдаги инсон марҳамат ва шафқатга лойиқ эмас. Чунки ўзини ўзи бу даҳшатли вазиятга солмоқда. "Саккизинчи Сўз"да ўрага тушиб қолган икки биродарнинг ҳолатининг мувозанасида айтилганидек, агар бир одам гўзал бир боғда, гўзал бир зиёфатда, гўзал дўсту ёрлар ичида пок, тотли, номусли, ёқимли, ҳалол бир лаззат ва хурсандчиликка қаноат қилмай, ҳаром ва ифлос бир лаззат учун чиркин ва нажас бир шаробни ичса, маст бўлиб, ўзини қиш ўртасида жирканч бир жойда ва ҳатто йиртқичлар орасида хаёл қилса, титраб бақириб-чақирса, шафқатга лойиқ бўлмайди. Чунки номусли ва муборак дўстларини йиртқич деб тасаввур этади. Уларга қарши ҳаракат қилади. Ҳамда зиёфатдаги лазиз таомларни ва тоза идишларни ифлос ва кир тошлар деб тасаввур қилади, синдира бошлайди. Ҳамда мажлисдаги муҳтарам китобларни ва маънодор мактубларни маъносиз ва оддий нақшлар деб тасаввур қилади, йиртиб оёқ остига отади ва ҳоказо... Бундай одам раҳм-шафқатга эмас, балки тарсакига лойиқ.

Аудио мавжуд эмас