ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 64
(1-156)

Бири: Аҳли залолат вакили кўрсатган балоли йўл.

Иккинчиси: Қуръони Ҳакийм таъриф қилган саодатли йўл.

Мана шу икки йўлнинг жуда кўп муқоясаларини кўп "Сўзлар"да, хусусан "Кичик сўзлар"да кўрдинг ва англадинг. Энди мақом муносабати билан, мингдан бир мувозаналарини яна кўр, англа. Яъни:

Ширк ва залолат, фисқ ва сафоҳат йўли инсонни ниҳоят даражада тубанлаштиради. Ҳадсиз аламлар ичра бениҳоя оғир бир юкни заиф ва ожиз белига юклайди. Чунки инсон Жаноби Ҳақни танимаса ва Унга таваккул қилмаса, у вақт ғоят даражада ожиз ва заиф, ниҳоятда муҳтож, фақир, ҳадсиз мусибатларга гирифтор, аламли, кадарли бир фоний ҳайвон ҳукмида бўлиб, севган ва боғланиб қолган барча нарсаларидан доимо айрилиқ аламларини чека-чека, ўзидан кейин қолаётган барча аҳбобларини бир аламли фироқ ичра ташлаб, қоронғи қабрга ёлғиз ҳолда киради. Ҳам ҳаёти давомида ғоят жузъий бир ихтиёр ва кичкина бир иқтидор ва қисқа бир ҳаёт ва оз бир умр ва сўник бир фикри ила ниҳоясиз аламлар ва армонлар билан бефойда курашади.

Аудио мавжуд эмас