ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 65
(1-156)

Ва ҳадсиз орзулари ва мақсадларини рўёбга чиқариш учун самарасиз, бекордан-бекор ишлайди. Ҳам ўзининг вужудини кўтара олмагани ҳолда, бечора белига ва бошига улкан дунё юкини юклаб олади. Жаҳаннамга кетмай туриб, жаҳаннам азобини чекади.

Ҳа, бу ғоят аччиқ аламни ва даҳшатли маънавий азобни ҳис этмаслик учун, залолат аҳли ҳисларни сездирмасликнинг бир тури бўлмиш ғафлат сархушлиги ила вақтинча сезмай туради. Бироқ ҳис қиладиган вақти, яъни қабрга яқин қолган вақти, бирдан ҳис этади. Чунки Жаноби Ҳаққа ҳақиқий қул бўлмаса, ўз-ўзига эгаман деб ўйлайди. Ҳолбуки, у жузъий ихтиёри, у кичик иқтидори ила бу тўс-тўпалон дунёда вужудини бошқаролмайди. Зарарли микробдан тортиб, то зилзилага қадар минглаб тоифа душманларни ҳаётига ҳужум қилаётганини кўради. Ҳамиша ўзига мудҳиш бўлиб кўринган қабр эшигига, аламли бир қўрқув даҳшати ичра боқади.

Ҳам яна, бу вазиятда экан, инсон бўлгани учун, инсоният ила ва дунё ила боғлиқ бўлгани ҳолда, дунёни ва инсонни бир Ҳакийм, Олийм, Қодийр, Раҳийм, Карийм бўлган зотнинг тасарруфида эканини тасаввур қилмагани, ҳамда уларни тасодифга ва табиатга ҳавола қилгани учун дунёнинг аҳволи ва инсоннинг аҳволи доимо унинг тинчини бузади.

Аудио мавжуд эмас