ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 71
(1-156)

Ҳам яна, ўлим ва ажални барзох оламига кетган ва бақо оламидаги дўсту ёрлар билан висол ва мулоқотнинг муқаддимаси сифатида кўрсатади. Аҳли залолатнинг назарида барча дўсту ёридан абадий айрилиш бўлиб кўринган ўлим яраларини шу тариқа даволайди. Ва у айрилиқ қовушмоқнинг ўзгинаси эканини исботлайди.

Ҳам яна, қабрнинг раҳмат оламига, дори саодатга, жаннатлар бўстонига ва Раҳмон нуристонига олиб кирадиган бир эшик эканини исботлаш билан, инсоннинг энг мудҳиш қўрқувини бартараф этиб, энг аламли ва машаққатли ва юракни эзувчи барзох саёҳатини энг лазиз ва мунис ва севинчли бир саёҳат эканини кўрсатади. Қабр ила аждарҳо оғзини ёпиб, гўзал бир боққа эшик очади. Въни, қабр аждарҳо оғзи эмаслигини, балки раҳмат бўстонига очилган бир эшик эканини кўрсатади.

Ҳам яна, мўминга дейди: "Ихтиёринг жузъий бўлса, ишингни Моликингнинг умумий иродасига топшир. Иқтидоринг кичик бўлса, Қодийри Мутлақнинг қудратига суян. Ҳаётинг оз бўлса, боқий ҳаётни ўйла. Умринг қисқа бўлса, абадий бир умринг бор, ташвиш тортма.

Аудио мавжуд эмас