Бир Ҳакийми Раҳиймнинг назари остидадирлар. "ларнинг аламларини ва машаққатларини ўйлаб, руҳингга алам чектирма. Ва шафқатингни уларнинг Холиқи Раҳиймининг раҳматидан оширма.
Ҳам яна, сенга душман вазиятини олган микробдан то вабо, тўфон, қурғоқчилик ва зилзилаларга қадар барча нарсаларнинг тизгини у Раҳийми Ҳакиймнинг қўлидадир. У Ҳакиймдир, беҳуда иш қилмас. Раҳиймдир, раҳиймияти кўпдир. Қилаётган ҳар ишида бир нави лутф бор".
Ҳам яна, дейди: "Бу олам гарчи фонийдир, лекин абадий бир оламга лозим бўлган маҳсулотни етиштиради. Гарчи завол топгувчидир, ўткинчидир, лекин боқий мевалар беради, боқий бир зотнинг боқий исмларининг жилваларини кўрсатади. Ва гарчи лаззатлари оз, аламлари кўп бўлса-да, лекин Раҳмони Раҳиймнинг илтифотлари безавол ҳақиқий лаззатлардир. Аламлар эса, савоб қозонтиргани туфайли, маънавий лаззат етиштиради. Модомики ҳалол доираси руҳ, қалб ва нафснинг барча лаззатларига, шодликларига, роҳатланишига кифоя экан, ҳаром доирага кирма.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى