ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 75
(1-156)

Ҳам дунё меҳмонхонасида, ҳам барзох ва охират манзилларида камоли роҳат ила саёҳат этишини таъминлайди. Худди бир подшоҳнинг итоатгўй бир хизматкори, у подшоҳнинг мамлакати доирасида, ҳам ҳар вилоятнинг ҳудудларидан осонлик билан тайёра, кема, поезд каби тезюрар саёҳат воситалари ёрдамида қандай кезса, кечса, шунинг каби, Султони Азалийга иймон ила боғланган ва амали солиҳ ила итоат этган инсон бу дунё меҳмонхонасидан, олами барзох ва олами маҳшар доираларидан ва ҳоказо... қабрдан кейинги барча оламларнинг кенг ҳудудларини яшин ва Буроқ тезлигида босиб ўтади. То абадий саодатни топади". Ва бу ҳақиқатни қатъий исбот этади. Ва асфиё ва авлиёларга кўрсатади.

Ҳамда Қуръон ҳақиқати дейдики: "Эй мўмин! Ўзингдаги чексиз муҳаббат қобилиятини чиркин ва сернуқсон ва ёмон ва сенга зарарли бўлган нафси амморангга сарфлама. "ни маҳбуб ва унинг ҳавосини ўзингга маъбуд қилиб олма. Балки ўзингдаги у чексиз муҳаббат қобилиятини чексиз бир муҳаббатга лойиқ, ҳам сенга ниҳоясиз эҳсонлар қила оладиган, ҳам сен алоқадор бўлган ва сен уларнинг саодатлари ила масъуд бўлган барча зотларни эҳсонлари ила хурсанд қилган, ҳам бениҳоя камолот эгаси, ҳам истиқболда сени бениҳоя масъуд қиладиган, ҳам бениҳоя муқаддас, олий, пок, қусурсиз, нуқсонсиз, заволсиз жамол соҳиби бўлган ва бутун исмлари ниҳоят даражада гўзал бўлган, ҳар исмида ғоят кўп ҳусн ва жамолининг нурлари бўлган, Жаннат бутун гўзалликлари ва неъматлари ила "нинг жамолининг раҳматини ва раҳматининг жамолини кўрсатадиган бутун коинотнинг севимли ва севилган барча ҳусн ва жамоли, фазилат ва камолоти Унинг жамолига ва камолига ишора этган ва далолат қилган ва Унинг белгиси бўлган бир Зотни маҳбуб ва маъбуд деб қабул эт!.."

Аудио мавжуд эмас