ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 78
(1-156)

Жаноби Ҳақ номидан уларга ва улар ойна бўлган исмларга муҳаббат кўрсатади. Мана бу сир учундирки, самовот ва замин аҳли иймоннинг заволидан худди йиғлагандек, маҳзун бўладилар.

МУҲИМ БИР САВОЛ.

Деяпсизки: "Муҳаббат ихтиёрий эмас. Ҳам фитрий эҳтиёжга биноан лазиз таомларни севаман. Падар ва волида ва фарзандларимни севаман. Рафиқаи ҳаётимни севаман. Дўсту ёрларимни севаман. Ҳаётимни, ёшлигимни севаман. Баҳорни, гўзал нарсаларни ва дунёни севаман. Қандай қилиб буларни севмайин? Қандай қилиб бу барча муҳаббатларни Жаноби Ҳақнинг зот ва сифатлари ва исмларига бера оламан? Бу нима деганидир?"

Ал-жавоб: "Тўрт Нукта (нозик маъно)"ни тингла.

БИРИНЧИ НУКТА: Муҳаббат гарчи ихтиёрий бўлмаса-да, унинг юзи бир маҳбубдан бошқа бир маҳбубга ихтиёр билан бурилиши мумкин. Масалан, бир маҳбубнинг хунуклигини кўрсатиш билан ва ёхуд муҳаббатга ҳақиқатда лойиқ бўлган бошқа бир маҳбубга парда ёки ойна эканлигини кўрсатиш билан, муҳаббатнинг юзи мажозий маҳбубдан ҳақиқий маҳбубга қаратилиши мумкин.

Аудио мавжуд эмас