ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 79
(1-156)

ИККИНЧИ НУКТА: Санаб ўтган севганларингни "севма" демаймиз. Балки уларни "Жаноби Ҳақ учун ва Унинг муҳаббати номидан сев," деймиз. Масалан, лазиз таомларни, гўзал меваларни Жаноби Ҳақнинг эҳсони, Раҳмони Раҳиймнинг инъоми сифатида севмак "Раҳмон" ва "Мунъим" исмларини севмакдир. Ҳам маънавий бир шукрдир. Бу муҳаббат фақат нафс учун эмас, Раҳмон номидан эканини кўрсатадиган нарса - уни ҳалол йўл билан қаноаткорона қозониш ва фикр қилиб, шукр қилиб ейишдир.

Ҳам, падар ва волидани севишда, уларни шафқат ила жиҳозлаб, сени уларнинг марҳаматли қўллари ила тарбия қилдирган Ҳикмат ва Раҳмат учун, уларга кўрсатилажак ҳурмат ва муҳаббат, Жаноби Ҳақнинг муҳаббатига оиддир. У муҳаббат ва ҳурмат ва шафқат Аллоҳ учун бўлганининг аломати шудирки, улар кексайиб қолиб, сенга ҳеч бир фойдалари тегмай ва сени заҳмат ва машаққатга қўйган бир пайтларида, уларга янада зиёда муҳаббат ва марҳамат ва шафқат кўрсатилишидир.

ояти фарзандларни беш маротаба ҳурмат ва шафқатга даъват этиши, Қуръоннинг назарида ота-онанинг ҳуқуқлари нақадар аҳамиятли, уларга оқ бўлиш қай даража чиркин эканини кўрсатади.

Аудио мавжуд эмас