ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 84
(1-156)

Бири: у олма олма бўлгани учун севилади ва олмага хос ва олма нисбатида бир лаззати бор. Бу муҳаббат подшоҳга оид эмас. Балки ҳузури олийда у олмани оғзига олиб еган одам подшоҳни эмас, олмани севади ва нафсига муҳаббат этади. Баъзан шундай бўладики, подшоҳ у нафспарварона муҳаббатни қадрламайди. Ундан нафратланади. Ҳам, олманинг лаззати оздир, ҳам завол топади. Олмани еб бўлгандан кейин, у лаззат ҳам кетади, афсуслар қолади.

Иккинчи хил муҳаббат эса, олма ичидаги, олма орқали кўрсатилган шоҳона илтифотлардир. "Бу олма шоҳона илтифотларнинг намунаси ва мужассамидир," - дея уни бошига кўтарган одам подшоҳни севишини изҳор этади. Ҳам илтифотнинг рамзи бўлган у мевада шундай бир лаззат борки, мингта олманинг берадиган лаззатидан ҳам устундир. Мана шу лаззат айни шукрдир. Бу муҳаббат подшоҳга нисбатан ҳурматли бир муҳаббатдир.

Худди шу мисолдаги каби, бутун неъматларга, меваларга зотлари учун (исм маъносила) муҳаббат қўйилса, фақат моддий лаззатлари ила ғофилона лаззатланилса, бундай муҳаббат нафсонийдир.

Аудио мавжуд эмас