ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 86
(1-156)

ул "Раҳмон" исми ва "Раҳийм" сифати севилмоққа нақадар лойиқ эканини ва бу икки исмга инсон руҳи қай даража муҳтож эканини қиёслай оласан. Ва "Алҳамду лиллаҳи ала Раҳмонийятиҳи ва ала раҳиймийятиҳи" шукронаси нақадар ўринли эканини англарсан.

Ҳам, сен алоқадор бўлган ва паришонликлари сени таъсирлантирадиган, бир нави уйингдек бўлган - дунёни;

ва уйингдаги сен кўниккан буюмлар ва севимли зийнатлар ҳукмида бўлган дунё ичидаги махлуқотларни, камоли ҳикмат ила тартибга солган ва тадбир ва тарбия этиб турган зотнинг "Ҳакийм" исмига ва "Мураббий" унвонига руҳинг нақадар муҳтож, нақадар муштоқ эканини, диққат қилсанг англайсан.

Ҳам, сен алоқадор бўлган ва заволлари ила сенга алам берган барча инсонларни, ўлаётган чоғларида йўқлик зулматларидан қутқариб, бу дунёдан ҳам гўзал бир ерга кўчираётган бир зотнинг "Ворис" ва "Боис" исмларига, "Боқий" ва "Карийм" ва "Муҳйий" ва "Муҳсин" унвонларига руҳинг нақадар муҳтож эканини, диққат қилсанг англайсан.

Аудио мавжуд эмас