ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 89
(1-156)

Хуллас, бундай ҳайратомуз қамрови кенг бир интизом ва мезон ила қилинаётган бир ишга бошқаларнинг қўли аралаша оладими? Бу санъатга, бу тадбирга, бу Рубубиятга, бу маҳоратга Воҳиди Аҳад ва Ҳакийми Мутлақ ва Қодийри Кулли Шайдан бошқа ким қўлини узата олади? Қайси сабаб аралаша олади?

ТЎРТИНЧИ НУКТА: Сен дейсан: "Менинг таомларга, нафсимга, рафиқамга, ота-онамга, фарзандларимга, дўсту ёрларимга, авлиёларга, анбиёларга, гўзал нарсаларга, баҳорга, дунёга бўлган ҳар турли муҳаббатларим, агар Қуръон амр этган тарзда бўлса, натижалари, фойдалари қандай бўлади?"

Алжавоб: Барча натижаларини баён этиш учун катта бир китоб битмак лозим. Ҳозирча фақат қисқагина бир-икки натижага ишора этилади. Аввало, дунёдаги нақд натижалари баён қилинади. Сўнгра охиратда кўриладиган натижалари зикр этилади. Яъни:

Юқорида баён қилинганидек, аҳли ғафлат ва аҳли дунё тутган тарздаги ва нафс учун бўлган муҳаббатларнинг дунёда балолари, аламлари, машаққатлари кўпдир. Завқлари, лаззатлари, роҳатлари оздир.

Аудио мавжуд эмас