ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 90
(1-156)

Масалан шафқат ожизлик туфайли аламли бир мусибат бўлади. Муҳаббат фироқ туфайли балоли бир оташ бўлади. Лаззат завол жиҳатидан заҳарли бир шарбат бўлади. Охиратда эса, Жаноби Ҳақ учун бўлмаганидан, ё фойдасиздир ва ё, агар ҳаромга кирилган бўлса, азобдир.

Савол: Анбиё ва Авлиёларга муҳаббат қандай қилиб фойдасиз қолиши мумкин?

Алжавоб: Учхудоликка эътиқод қилувчиларнинг Исо алайҳиссаломга ва рофизийларнинг Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга муҳаббатлари фойдасиз қолгани каби...

Агар у муҳаббатлар Қуръон рушди ҳидоят этган тарзда ва Жаноби Ҳақ учун ва муҳаббати Раҳмон номидан бўлса, унда ҳам дунёда, ҳам охиратда гўзал натижалари бордир.

Лазиз таомларга, гўзал меваларга шу тарздаги муҳаббатингнинг дунёдаги натижаси, аламсиз бир неъмат ва айни шукр бўлган бир лаззатдир.

Нафсингга муҳаббат эса, унга ачиниш, тарбиялаш, зарарли ҳаваслардан ман қилишдир. Шундагина нафс сенга миниб олмайди, сени ўз орзуларига асир этмайди. Балки сен нафсингга минасан. Уни ҳавасларига эмас, ҳидоятга етаклайсан.

Аудио мавжуд эмас