ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 93
(1-156)

Анбиё ва Авлиёларга муҳаббатинг эса, аҳли ғафлатга қоронғу ва ваҳшатгоҳ бўлиб кўринган қабр олами сенга у нуронийларнинг вужудлари ила ёритилган манзилгоҳлар суратида кўрингани учун у оламга боришдан қўрқиш ва даҳшатга тушиш эмас, балки аксинча мойиллик ва иштиёқ ҳиссини беради. Дунё ҳаётининг лаззатини қочирмайди. Йўқса, уларга муҳаббат аҳли маданиятнинг инсониятнинг машҳурларига бўлган муҳаббати навидан бўлса, у комил инсонларнинг фано ва заволларини ва мозий деб аталган улкан мозорда чиришларини ўйлаш билан шундоқ ҳам аламли ҳаётингга яна бир қайғу қўшади. Яъни, "Шундай комилларни чиритган мозорга мен ҳам кираман," дея ўйлайди. Мозористонга қўрқиб назар солади. "Оҳ!" чекади. Аввалги назар билан қараганда эса, жасад либосини ўтмишга ташлаб, ўзлари истиқболнинг қабулхонаси бўлмиш барзох оламида камоли роҳат ила истиқомат қилаётганини ўйлайди, мозористонга дўстона боқади.

Ҳам гўзал нарсаларга муҳаббатинг, модомики Сонеълари учундир, "Қандай гўзал яратилганлар!" тарзидадир. Ул муҳаббатинг лазиз бир тафаккур бўлгани ҳолда ҳуснпараст, жамолпараст завқингнинг назарини янада юксак, янада муқаддас ва минглаб марта янада гўзал жамол мартабаларининг хазиналарига йўл очади, қаратади. Чунки назарни ул гўзал асарлардан Илоҳий фаолиятларнинг гўзаллигига қаратади.

Аудио мавжуд эмас