ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 96
(1-156)

Хуллас, баъзи маҳбубларингга Қуръон рушди ҳидоят этган тарзда муҳаббат кўрсатганингда, ҳар бирида юзлаб латофатлар борки, биз бу ерда юздан биринигина кўрсатдик. Ул муҳаббатинг Қуръон кўрсатган йўлда бўлмаса, юзлаб зарарлари борки, бу ерда унинг ҳам юздан бир зараригагина ишора қилдик.

Энди бу маҳбубларнинг боқий диёрдаги, охират оламидаги, Қуръони Ҳакийм очиқ-ойдин оятлари ила ишора қилган натижаларини эшитишни ва англашни истасанг, ана шу турдаги ҳалол муҳаббатларнинг дори охиратдаги натижаларини бир "Муқаддима" ва "Тўққиз Ишора" билан юздан бир фойдасини ижмолан кўрсатамиз.

МУҚАДДИМА

Жаноби Ҳақ жалил (ҳайбатли) улуҳияти ила, жамил (гўзал) раҳмати ила, улкан рубубияти ила карамли марҳамати ила, азим қудрати ила, латиф ҳикмати ила шу кичкина инсоннинг вужудини, шу қадар ҳаваслар ва ҳиссиётлар билан, шу даража аъзои бадан ва жиҳозлар ила ва турли-туман аъзолар ила ва хилма-хил ҳислар ва маънавиятлар (маънавий туйғулар) ила жиҳозлаган ва зийнатлаганки, то хилма-хил ва ғоят кўп аъзолар ёрдамида неъматларининг ҳадсиз навларини, эҳсонларининг хилларини, раҳматининг табақаларини у инсонга ҳис эттирсин, билдирсин, тоттирсин, таниттирсин, севдирсин.

Аудио мавжуд эмас