ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 97
(1-156)

Инсондаги у кўпдан-кўп аъзолар ва жиҳозларнинг ҳар бирининг ўзгача хизмати ва ибодати бўлганидек, ўзгача лаззати, алами, вазифаси ва мукофоти бор.

Масалан, кўз суратлардаги гўзалликларни ва бу ёруғ дунёдаги қудрат мўъжизаларининг гўзал навларини томоша қилади. Вазифаси - ибрат назари ила Сонеъига шукроналар айтишдир. Кўришга хос бўлган лаззат ва алам маълумдир, таърифга ҳожат йўқ.

Масалан, қулоқ садоларнинг навларини, латиф нағмаларини ва товушлар оламидаги Жаноби Ҳақнинг раҳматининг латофатларини ҳис этади. Ўзига хос бир ибодати, ўзгача бир лаззати, ўзгача бир мукофоти бор.

Масалан, қувваи шомма (ҳид билиш туйғуси) ҳидлар тоифасидаги раҳматининг латофатларини ҳис этади. Ўзига хос бир шукр вазифаси, бир лаззати бор. Албатта, мукофоти ҳам бор.

Масалан, тилдаги қувваи зоиқа (там билиш сезими) барча таомларнинг завқларини англаш орқали, ғоят хилма-хил бир маънавий шукр вазифасини бажаради. Ва ҳоказо... Инсоннинг барча жиҳозларининг, жумладан қалб ва ақл ва руҳ каби буюк ва аҳамиятли туйғуларнинг шу сингари хилма-хил вазифалари, лаззатлари бор.

Аудио мавжуд эмас