ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 99
(1-156)

БИРИНЧИ ИШОРА: Лазиз таомларга, ёқимли меваларга шокирона шаръий муҳаббатнинг охиратдаги натижаси, Қуръоннинг хабарига кўра, жаннатга лойиқ тарздаги лазиз таомлар, гўзал мевалардир. Ва ул таомларга ва ул меваларга иштаҳа берувчи бир муҳаббатдир. Ҳатто дунёда еган меванинг устида "Алҳамдулиллоҳ" калимасини айтган бўлсанг, бу калима жаннат меваси ўлароқ мужассамлаштирилиб, сенга тақдим этилади. Бу ерда мева ейсан. У ерда "Алҳамдулиллоҳ" ейсан. Ва неъматда ва таом ичра Илоҳий инъомни ва Раҳмоний илтифотни кўрганинг учун бу лаззатли маънавий шукр, Жаннатда ғоят лазиз бир таом суратида сенга берилиши, Ҳадиснинг хабари билан, Қуръоннинг ишоралари билан ва Ҳикмат ва Раҳматнинг тақозоси билан собитдир.

ИККИНЧИ ИШОРА: Дунёда шаръий бир тарзда нафсига бўлган муҳаббат, яъни гўзалликларига бино қилинган муҳаббат билан эмас, балки нуқсонларини кўриб, такомиллашишга бино қилинган шафқат билан уни тарбия қилиш ва уни хайрга чорлаш тарзидаги муҳаббатнинг натижаси - ул нафсга лойиқ маҳбубларнинг жаннатда берилишидир. Нафс, модомики дунёда орзу-ҳавасини Жаноби Ҳақ йўлида ҳусни истеъмол қилган экан. Аъзоларини, туйғуларини гўзал суратда ишлатган экан.

Аудио мавжуд эмас