ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 102
(1-156)

БЕШИНЧИ ИШОРА: Дунёда "ал-ҳубби филлоҳ" ҳукмига биноан, солиҳ дўст-ёрларга муҳаббатнинг натижаси - жаннатда, дея таъбирланган, қарама-қарши қилиб ўрнатилган жаннат курсиларида ўтириб, хуш, ширин, тотли бир ҳолатда дунё можароларини, қадимги хотираларини бир-бирларига нақл этиб, кўнгил очишлари суратидаги фироқсиз, соф бир муҳаббат ва суҳбат тарзида дўст-ёрлари билан кўриштириши Қуръоннинг хабарига кўра собитдир.

ОЛТИНЧИ ИШОРА: Анбиё ва авлиёларга Қуръон таърифлаган тарзда муҳаббат кўрсатишнинг натижаси шуки, у анбиё ва авлиёларнинг шафоатларидан қабрда, қиёмат кунида истифода этиш билан бирга ғоят юксак ва уларга лойиқ мақом ва файзларидан ул муҳаббат воситаси ила файз олмоқдир. Ҳа, сиррига кўра, оддий бир одам энг юксак бир мақомга ўзи севган олий мартабали бир зотга эргашиш билан эришмоғи мумкин.

ЕТТИНЧИ ИШОРА: Гўзал нарсаларга ва баҳорга шаръий муҳаббатнинг, яъни "На қадар гўзал яратилган!" назари билан у асарларнинг орқасидаги фаолиятларнинг гўзаллигини ва интизомини,

Аудио мавжуд эмас