ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 103
(1-156)

фаолиятлар интизомининг орқасидаги гўзал исмларнинг жилваларини ва у гўзал исмлар орқасидаги сифатларнинг жилоларини ва ҳоказоларни севмоқнинг натижаси - боқий диёрда, сен гўзал деб билган бу яратилган санъатлардан минг бор гўзалроқ бир тарзда исмларнинг жилвасини, исмлар ичидаги жамол ва сифатларини жаннатда кўрмоқдир. Ҳатто Имоми Раббоний (р.а.) деганки: "Жаннат латофатлари, исмлар жилвасининг аксларидир". Таққослаб кўр!..

САККИЗИНЧИ ИШОРА: Дунёда, дунёнинг охират экинзори ва Илоҳий Исмларнинг ойнаси бўлмиш икки гўзал юзини тафаккур бирла севишнинг охиратдаги натижаси шудирки, дунё каби катта, аммо фоний дунёдек фоний эмас, боқий бир жаннат берилажакдир. Ҳам, дунёда заиф сояларигина кўрсатилган исмлар ул жаннатнинг ойналарида энг дабдабали бир суратда кўрсатилажакдир. Ҳам, дунёни охират экинзори бўлган юзини севишнинг натижаси - дунё унинг кўчатзори бўлган, яъни кўчатларни ўзида бир даража етиштирган ҳамда унинг кичик бир экинзори бўлган шундай бир жаннатни берадики, дунёда инсоннинг ҳис ва туйғулари кичик ниҳоллар бўлгани ҳолда, жаннатда энг мукаммал бир суратда очилиши, дунёда уруғлар ҳукмида бўлган истеъдодларни лаззат ва камолот навлари билан ниҳолланиш шаклида унга берилиши, раҳматининг ва ҳикматининг тақозоси бўлганидек, ҳадиснинг хабарлари ва Қуръоннинг ишоралари ила собитдир.

Аудио мавжуд эмас