ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 100
(1-156)

Карийми Мутлақ дунёдаги шаръий ва ибодаткорона муҳаббатининг натижаси ўлароқ - жаннатда жаннатнинг етмиш хил турли-туман зийнат ва латофат навларининг намуналари бўлмиш етмиш хил либосни кийдириб, нафсдаги барча ҳис-туйғуларни мамнун қиладиган, эркалайдиган етмиш хил ҳусн ила вужудини безаб, ҳар бири руҳли кичик бир жаннат ҳукмида бўлган ҳурийларни, ул боқий диёрда бериши жуда кўп оятлар ила ёритилган ва исбот этилган.

Ҳам яна, дунёда ёшликка бўлган муҳаббатнинг, яъни ёшлик қувватини ибодатга сарф этишнинг натижаси - дори саодатда абадий бир ёшликдир.

УЧИНЧИ ИШОРА: Рафиқаи ҳаётига шаръий доирадаги, яъни латиф шафқатига, гўзал хислатига, чиройли хулқ-атворига биноан самимий муҳаббат ила севишнинг, рафиқаи ҳаётини эса, ношизаликдан (яъни эрдан устун келишга уринишдан) ва бошқа гуноҳлардан муҳофаза этишнинг охиратдаги натижаси - Раҳийми Мутлақ ул рафиқаи ҳаётини саодат диёрида унга ҳурийлардан ҳам гўзал бир суратда ва янада зийнатли бир тарзда, янада жозибадор бир қиёфада абадий бир рафиқаи ҳаёт қилиб, дунёда ўтган можароларни бир-бирига лаззатли тарзда нақл этиб, эски хотираларни бир-бирига эслатадиган мунис, латиф, абадий бир ҳамроҳ, суюкли зот ва маҳбуб сифатида берилишини ваъда қилган. Албатта, ваъда қилган нарсасини қатъий беражак.

Аудио мавжуд эмас