Чунки одатда, ҳарбий қисмда ўнта миллат вакиллари бўлса, уларни алоҳида-алоҳида кийинтирмоқ ва жиҳозламоқ ғоят мушкул бўлгани учун, мажбуран, қайси элатдан бўлса бўлсин, бир тарзда жиҳозлантирилади.
Мана шунингдек, Жаноби Ҳақнинг адл ва ҳикмат ичидаги "Ҳақ" ва "Раҳмонир-раҳийм" исмларининг жилвасини кўришни истасанг, баҳор мавсумида замин юзига чодирлари тикилган тўрт юз минг миллатдан таркиб топган ўсимлик ва ҳайвонотнинг муҳташам лашкарига боқ. Ва кўрасанки, бутун у миллатлар, у тоифалар ўзаро бир-бири ичида бўлганлари ҳолда, ҳар бирининг либоси ўзгача, озуқаси ўзгача, қуроли ўзгача, ҳаёт тарзи ўзгача, таълимоти ўзгача, хизматдан бўшатилиши ўзгачадир. Бундан ташқари, ул эҳтиёжларини қондирадиган иқтидорлари ва ул матлубларини истайдиган тиллари йўқдир. Аммо буларга қарамай, доираи ҳикмат ва адолат ичра, мезон ва интизом ила "Ҳақ" ва "Раҳмон", "Раззоқ" ва "Раҳийм" ва "Карийм" унвонларини тамошо қил, кўр. Қандайин ҳеч бирини чалкаштирмай, унутмай, аралаштириб юбормай тарбия ва тадбир ва идора этаётир!
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى