ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 85
(1-156)

У лаззатлар ўткинчи ва аламлидир. Агар Жаноби Ҳақнинг раҳматининг илтифотлари ва эҳсонларининг мевалари эканлиги туфайли севса ва ул эҳсон ва илтифотларнинг лутф даражаларини қадрлаш суратида камоли иштаҳа билан лаззат олса, ҳам маънавий бир шукр, ҳам аламсиз бир лаззатдир.

УЧИНЧИ НУКТА: Жаноби Ҳақнинг Исмларига бўлган муҳаббатнинг табақалари бор. Собиқан баён этганимиздек, баъзан инсон, яратилган асарларга муҳаббат суратида исмларни севади. Баъзан исмларни Илоҳий камолотнинг унвонлари экани жиҳатида севади. Баъзан инсон моҳиятининг серқирралиги туфайли ҳадсиз эҳтиёжлари бор бўлиб, шу нуқтада исмларга муҳтож ва муштоқ бўлади. Ва ўша эҳтиёж ила севади. Масалан: Сен шафқат туйган барча яқинларинг ҳамда фақир ва заиф ва муҳтож махлуқот қаршисида мададга муҳтож эканларини ҳис қилиб ожизона турганингда, бир зот пайдо бўлса-да, худди сен истаётганингдек уларга яхшилик қилса, у зотнинг "инъом этувчи" сифати ва "карийм" исми нақадар сенга ёқади, нақадар у одамни бу сифати туфайли севасан... Худди шунингдек, Жаноби Ҳақнинг фақат "Раҳмон" ва "Раҳийм" исмларини ўйлаб кўр: Сен севган ва шафқат туйган бутун мўмин боболаринг ва аждодларингни, ақрабо ва аҳбобингни дунёда неъматларининг барча навлари билан, Жаннатда лаззатларининг барча навлари билан ва абадий саодатда уларни сенга ва Ўзини уларга кўрсатиши билан уларни масъуд этиши жиҳатидан,

Аудио мавжуд эмас