ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 126
(1-164)

бўлган парчадаги формони ҳашрга доир бу ерда кўрсатилаётган очиқ бурҳони ва қатьий ҳужжати баён ва изоҳ этилажак, иншааллоҳ. Ҳошия.

Ҳошия. У мақом ҳали ёзилмаган ва ҳаёт масъалалари Ҳашрга муносабатдор бўлгани учун бу ерга кирган. Лекин ҳаётнинг охирида "қадар рукни"га ишорати жуда нозик ва терандир.

Ҳаёт (ҳақидаги баҳс)нинг йигирма саккизинчи хоссасида баён қилинган эдлики: Ҳаёт иймоннинг олтала рукнига ҳам қарайди, уларни исбот этади ва уларнинг барпо этилишига ишоралар қилади.

Ҳа, модомики бу коинотниниг энг муҳим натижаси ва меваси ва ҳикмати хилқати ҳаёт экан, албатта, у ҳақиқати олия бу фоний, қисқа, нуқсли ва аламли ҳаёти дунёвияга хос эмасдир. лБалки ҳаётнинг йигирма тўққиз хоссаси ила моҳиятининг азамати англашилган шажараи ҳаётнинг ғояси, натижаси ва ул шажаранинг азаматига лойиқ меваси - ҳаёти абадийядир ва ҳаёти ухровийядир ва тошию дарахтию тупроғи ила ҳаётдор бўлган Дори саодатдаги ҳаётдир. Акс ҳолда, сон-саноқсиз жиҳозоти муҳимма ила жиҳозланган ҳаёт шажараси шуур эгалари учун, хусусан, инсон учун мевасиз, фойдасиз ва ҳақиқатсиз бўлиши лозим келар эди.

Аудио мавжуд эмас