ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 128
(1-164)

яшаш орзусида қилган хусусий ва жузъий ризқ дуосини билган ва эшитган ва ҳадсиз лазиз таомларла ул дуонинг қабул бўлганини кўрсатган ва меъдани мамнун этган бир Мутасаррифи Қодийр, ҳеч мумкинмидирки, сени билмасин ва кўрмасин ва навъи инсоннинг энг буюк ғояси ҳисобланган ҳаёти абадияга лозим сабабларни муҳайё қилмасин? Ва навъи инсоннинг энг буюк ва энг аҳамиятли, энг лойиқ ва умумга хос дуои бақосини ҳаёти ухровияни барпо этиш ва жаннатни яратиш ила қабул этмасин? Ва коинотнинг энг муҳим махлуқи, балки заминнинг султони ва натижаси бўлмиш навъи инсоннинг аршу фаршни ларзага соладиган умумий ва ғоятда қувватли дуосини эшитмасдан, кичик бир меъдага кўрсатган эътиборичалик унга аҳамият бермасин, мамнун этмасин? Ва Камоли Ҳикматини ва бениҳоят раҳматини инкор эттирсин? Хаша, юз минг карра хаша!..

Ҳам, ҳеч қабилмидирки, ҳаётдаги энг кичик нарсанинг энг яширин сасинида эшитсин, дардини тингласин, дармон берсин ва нозини кўтарсин, камоли диққат ва эътибор ила парваришласин, аҳамиятла хизмат кўрсаттирсин ва энг катта махлуқотини унга хизматкор қилсинда,

Аудио мавжуд эмас