ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 129
(1-164)

аммо энг буюк ва қийматли, боқий ва ноздор бир тирик мавжудотнинг кўк садоси каби юксак овозини эшитмасин?! Ва унинг жуда муҳим бақо дуосини ва нозини ва ниёзини назарга илмасин! Бу худди шунга ўхшайдики, масалан, бир аскарнинг жиҳозини ва идорасини диққатла таъминласину, аммо мутеъ ва муҳташам лашкарга ҳеч қарамасин. Заррани кўрсинда, қуёшни кўрмасин. Бир чивиннинг товушини эшитсинда, аммо момақалдироғини эшитмасин. Хаша, юз минг марта хаша!..

Ҳам, ҳеч бир жиҳатла ақл қабул этармики, раҳмати ва муҳаббати чексиз, ниҳоят даражада шафқатли ва ўз санъатини жуда севгувчи ва ўзини хам севдириб, ўзини севганларни янада зиёда севгувчи бир Зоти Қодийри Ҳакийм ўзини энг кўп севадиган ва севимли ва севилган ва сонеъига фитратан нажот истагида ёлборадиган ҳаётни, ҳаётнинг зоти ва гавҳари бўлмиш руҳни ўлдириш ила абадийга йўқотиб, ул севгили муҳиббини ва ҳабибини абадиян ўзидан ихлосини қайтарсин, бездирсин, даҳшатли тарзда ранжитиб, сирри раҳматини ва нури муҳаббатини ўзи инкор этсин ва бошқаларга ҳам инкор эттирсин?! Хаша, юз минг карра хаша ва калло?..

Аудио мавжуд эмас