ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 131
(1-164)

Худди шунинг каби, Зоти Ҳаййи Қоййумнинг "Муҳйий" исмининг жилваи ъазами ила саҳро устидаги ва денгиз ичидаги зиҳаётларнинг Қудрати Илоҳий ила бир порлоб, сўнг орқаларидан келаётганларга ўрин бўшатмак учун "Ё Ҳайй" дея ғайб пордаси ортида ғойиб болишлари Ҳаёти Сармадия соҳиби бўлган Зоти Ҳаййи Қоййумнинг ҳаётига ва вужуби вужудига шаҳодат ва ишоратлар қиладилар. Худди шунинг каби, умум мавжудотнинг танзиминда асари кўринган Илми Илоҳига шаҳодат этган барча далиллар ва коинотга тасарруф этган қудратни исбот этган барча ҳужжатлар ва Каломи Роббоний ва Ваҳйи Илоҳийнинг мадори бўлган Рисолатларни исбот этган барча аломатлар, мўъжизалар ва ҳоказо... Етти сифоти Илоҳияга шаҳодат этган барча далоил, шаҳодат, ишорат этадилар. Чунки, масалан, бир нарсада кўриш хусусияти бор бўлса, демак, ҳаёти ҳам бордир. Эшитиш бор бўлса, ҳаёти борлигининг аломатидир. Сўзланиш бор бўлса, ҳаётинингда борлигига ишора этади. Ихтиёр, ирода бор бўлса ҳаётни кўрсатади. Худди шунинг каби, бу коинотда мавжудлиги асоратларидан ҳақ ва равшан бўлган Қудрати Мутлақа, Иродаи Шомила ва Илми Муҳит каби сифатлар барча далиллари ила Зоти Ҳаййи Қоййумнинг ҳаётига ва вужуби вужудига шаҳодат этадилар ва бутун коинотни бир сояси ила чарогон қиладиган ва бир жилваси ила бутин Дори Охиратни зарра-зарраларигача ҳаётлантирадиган ҳаёти сармадиясига шоҳидлик билдирадилар.

Аудио мавжуд эмас