ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 130
(1-164)

Бу коинотни ўз жилваси ила жилолантирётган бир Жамоли Мутлақ ва барча махлуқотни севинтираётган бир Раҳмати Мутлақо бундай чексиз бир чиркинликдан ва мутлақ қабиҳликдан ва биндай бир зулми мутлақдан, бир марҳаматсизликдан, албатта, бениҳоя даражада муназзаҳ ва муқаддасдир.

Натижа: модомики дунёда ҳаёт бор экан, албатта, инсонлар орасидан ҳаётнинг сирини англаб етганлар ва ҳаётини суистеъмол этмаганлар Дори Бақода ва Жаннати Боқияда боқий бир ҳаётга муяссар бўлажакдирлар. Аманна-а...

Ва ҳам ер юзидаги мавжуд порлоқ нарсалар қуёшнинг аксидан ялтираши, денгизлар узра мавж ургувчи кўпиклар зиёнинг нури ила жилваланиб-сўниб туриши, яна такрор ҳосил бўлган кўпиклар ҳам аввалгилари каби, хаёлий қуёшчаларга бир оиналик қилишлари шу нарсани очиқ-ойдин кўрсатадики, ул нурлар биттагина юксак қуешнинг жилваи инъикосидирлар ва қуёшнинг мавжудлигини ҳар хил тиллар ила ёд этаётирлар ва нур толалари ила унга ишора қилаётирлар.

Аудио мавжуд эмас