ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 127
(1-164)

Ва сармояси ва жиҳозоти жиҳатидан бир чумчуқдан, масалан йигирма мартаба баланд турадиган ва бу коинотнинг ва зиҳётнинг энг муҳим, энг юксак ва аҳамиятли махлуқи бўлган инсан саодати ҳаёт жиҳатидан у чумчуқдан йигирма мартаба тубан тушиб, энг бадбахт, энг залил бир вечора бўлар эди...

Ҳам, энг қийматли ҳисобланмиш ақл ҳам ўтмиш замоннинг хузну аламларини ва келажак замоннинг қўрқувларини ўйлаш ила инсон қалбини доим эзиб, бир лаззатга тўққиз аламни қўшгани боис энг мусибатли бир бало бўлар эди. Бу эса, юз даража ботилликдир. Демак, бу ҳаёти дунёвия охиратга иймон рукнини қатъий исбот қилади ва ҳар баҳорда Ҳашрнинг уч юз мингдан зиёд намуналарини кўзимизга кўрсатади.

Ажабо, сенинг жисмингда ва сенинг ҳовли, боғингда ве сенинг ватанингда сенинг ҳаётингга лозим ва муносиб бўлган бутун лавозимотни ва жиҳозотни ҳикмат, иноят ва раҳмат ила тайёр қилган ва вақтида етиштирган, ҳатто сенинг меъдангнинг боқийлик орзусида,

Аудио мавжуд эмас