Басиратли ҳар ким яқиндан англайдики, Унинг ҳикматидан янада мукаммалроқ ҳикмат, иноятидан янада гўзалроқ бир иноят, марҳаматидан янада шомилроқ бир марҳамат, адолатидан янада устунроқ бир адолат бўла олмас ва тасаввур ҳам қилинолмас. Агар фаразан, худди сен ваҳима қилаётгандек, мамлакати ичида доимий манзиллар, олий маконлар, собит мақомлар, боқий масканлар муқим аҳоли, масъуд раийяти бўлмаса эди, бу бебаҳо мамлакат шу ҳикмат, иноят, марҳамат ва адолатнинг ҳақиқатларига ноил бўлолмагани маълум бўларди. Шунингдек, бошқа ерларда ҳам уларга ноил бўладиганлар топилмаса, у ҳолда куннинг ўртасида қуёшнинг нурини кўриб туриб қуёшнинг ўзини инкор этишигача бориб етувчи бир аҳмоқлик ила шу кўз ўнгимиздаги ҳикматни, ўзимиз кўриб турган иноятни, кўрган марҳаматларимизни ҳамда жуда қувватли аморатлари, белгилари очиқ кўриниб турган у адолатни инкор этишимиз лозим бўлар эди. Ҳам бу кўрганимиз ҳакиймона ижроат ва кариймона афъол ва раҳиймона эҳсонотнинг соҳибини - ҳошо сумма ҳошо! -бузуқ бир ўйинчи, ғаддор бир золим деб қабул этишимиз лозим бўларди. Бу эса, ҳақиқатларнинг зидларига ўзгаришидир. Ҳолбуки, бутун аҳли ақлнинг иттифоқ этишларича, ҳақиқатларнинг ўзгариши маҳолдир, мумкин эмаедир. Фақат, ҳар нарсанинг вужудини инкор этгувчи сўфастоий аблаҳларгина бундан мустаснодир.