4-ҳошия. Бу Ҳолатда исбот этилган маънолар "Саккизинчи Ҳақиқат"да ҳам кўринади. Масалан, доираларнинг раислари, бу мисолда, Анбиё ва Авлиёларга ишорадир. Телефон эса, маъкаси ваҳий ва мазҳари илҳом бўлиб қалбдан узайиб келган бир нисбати Раббонийядирки, юрак у телефоннинг бошидир ва қулоғи ўрнидадир.
Кел, бугун наврўзи Султонийдир.5-хошия Бир янгиланиш бўлажак, ажиб ишлар юзага чиқажак. Баҳорнинг бу гўзал кунида, чечаклар очган чиройли яшил саҳрога бориб бир сайр этамиз. Ана, қара! Аҳоли ҳам бу тарафга келмоқда. Қара, бир сеҳр рўй берди: у бинолар бирдан хароб бўлдилар, бошқа бир шакл олдилар. Қара, бир мўъжиза содир бўлди: у хароб бўлган бинолар бирдан бу ерда қайтадан қурилди. Ҳувиллаган бу чўл худди бир маданий шаҳар бўлди. Қара, экран лавҳалари каби, ҳар соатда бошқа бир оламни кўрсатяпти. Бошқача бир шакл олмоқда. Шу ҳолга эътиборингни жалб этгилки, бу қадар чалкаш, суръатли, касратли, ҳақиқий лавҳалар ичида ғоят мукаммал бир интизом борлиги учун ҳар нарса жой-жойига қўйилмоқда.