Ва ҳеч бир важҳила хулф ва хилофга мажбурийяти бўлмаган, хилофлик ҳеч бир жиҳатдан мартабасига ярашмаган ва барча кўринган ишлар сидқига гувоҳлик бераётган бир Зотни ёлгонга чиқаряпсан. Албатта, буюк бир жазога лойиқ бўласан. Сен мисоли бир шундай йўловчига ўхшайсанки, у йўловчи қуёшнинг зиёсидан кўзини биркитиб, хаёлига назар солади, ваҳми эса, бир тилла қўнгиз каби, бош қисмидаги ёруглиги ила даҳшатли йўлини ёритишни истайди...
Модомики ул Зот ваъд этган этган, қилажакдир. Негаки, бажо келтириш Унга жуда осон, бизга ва ҳар нарсага ва Ўзига ҳамда салтанатига жуда ҳам лозимдир.
Демак, бир Маҳкамаи Кубро бор, бир саодати узмоъ бордир.
Энди кел! Бу доираларнинг ва жамоатларнинг баъзи раисларига боқ: Уларнинг ҳар бирида подшоҳ билан биззот боғланган биттадан телефон борй баъзилари ҳатто Унинг ҳузурига чиққанлар.4~ҳошия Уларга қулоқ сол! Улар иттифоқ бўлиб шундай хабар бераётирлар: