ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 13
(1-164)

Бу билан бутун наботот ва дарахтлар гўё: "Санъати Раббонийя безакларини ҳамда чечак ва мева деб аталган Фитрати Илоҳийянинг нишонларини тақингиз - гуллар очингиз!" деган Амри Раббонийяни тингламоқдаларки, шу каби рўйи замин ҳам ғоят муҳташам бир байрам кунида шоҳона қўшинлар намойишида ялтироқ либослари ва безакли нишонлари порлаб турган бир лашкаргоҳни эслатади.

Хуллас, бу даражада ҳикматли ва интизомли жиҳозот ва зийнатлар, албатта, ниҳоясиз қодийр бир султоннинг, ғоят даражада ҳакийм бир ҳокимнинг амри билан бўлишини кўзи очиқларга кўрсатаётир.

ЕТТИНЧИ ҲОЛАТ.

Кел, бир оз кезайлик. Бу маданий аҳоли ичида не бор, не йўқ - кўрайлик. Мана, қара! Ҳар ерда, ҳар бурчакда суратгир асбоблар ўрнатилган, суратга туширмоқдалар. Ҳар ерда турли котиблар ўтирибдилар, нималарнидир ёзмоқдалар. Ҳар ҳодисани қайд этмоқдалар. Энг аҳамиятсиз бир хизматни, энг оддий бир воқеанида кўздан қочирмаяптилар. Ҳоов анов юксак тогда подшоҳга махсус кагга суратгир асбоб ўрнатилгандирки,3-Ҳ°шия бутун бу атрофда кечаётган ҳар бир жараённи суратга олмоқда. Демак, у Зот: "Мамлакатимда кечаётган бутун муомала ва ишлар забт этилсин!" деб амр этмиш. Демак, бу дегани - у Зоти Муаззам бутун ҳодисотни қайд эттиради ва суратини олади, деганидир.

Аудио мавжуд эмас