ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 10
(1-164)

Сенга муштоқ ва муташаккир ушбу мутеъ раийятингни бебош қолдириб, иъдом этма", демоқда ва бениҳоя ёлвормоқда. Сен ҳам эшитиб турибсан. Ажабо, бу қадар шафқатли ва қудратли бир подшоҳ энг оддий бир одамнинг энг кичик бир орзуини-да аҳамияткорлик билан бажо келтириб, аммо энг севгили бир Ёвари Акромининг энг гўзал бир мақсудини бажо келтирмаслиги ҳеч мумкинми? Ҳолбуки, у севгилининг мақсуди барчанинг ҳам мақсудидир. Подшоҳнинг ҳам розилиги, ҳам марҳамати ва адолатининг муқтазосидир. Ҳам бажо келтиришлик Унга роҳатдир, оғир эмасдир. Бу меҳмонхоналардаги муваққат нузҳатгоҳлар қадар оғир келмас. Модомики намуналарини кўрсатиш учун бешолти кунлик сайронгоҳларга бу қадар кўп масраф кетказиб, бу мамлакатни бунёд этган экан, албатта, ҳақиқий хазиналарини, камолотини, ҳунарларини мақорри салтанатида шундай бир тарзда кўрсатажак ва шундай сайронгоҳлар очажакки, ақлларни ҳайратда қолдиражакдир.

Демак, бу имтиҳон майдонидагилар ўз ҳолларига ташлаб қўйилган эмаслар, саодат саройлари ёки зиндонлар уларни кутмоқда...

ОЛТИНЧИ ҲОЛАТ.

Хуллас, кел ва кўр: бу муҳташам поездлар, тайёралар, жиҳозлар, омборлар, кўргазмалар, ижроатлар парда орқасида жуда муҳташам бир салтанат борлигини^-ҳошия кўрсатиб ҳукм этмоқдалар. Бундай бир салта нат ўзига лойиқ бир раийят бўлишини истайди.

Аудио мавжуд эмас