Демак, Унинг жуда муҳим ҳайрат бергувчи камолоти ва жамоли маънавийси бордир. Пинҳоний қусурсиз камол эса, тақдирловчи, истеҳсон этгувчи, "Машаоллоҳ" деб томоша қилгувчиларнинг бошларида маълум ва машҳур қилинишни истайди.
Махфий, мислсиз жамол ҳам, кўринишни ва кўришни истайди. Ўз жамолини икки жиҳат ила, яъни, бири - турли хил ойиналарда шахсан кўришни; дигари - муштоқ томошабин ва ҳайратда қолган мактовчиларнинг кўзи билан мушоҳада этишни истайди. Ҳам кўрмоқни, ҳам кўринмоқни, ҳам доимий мушоҳадани ва ҳам абадий ишҳодни истайди. Ҳам ул доимйй жамол муштоқ томошабин билан истеҳсон этгувчиларнинг давомий бор бўлишларини истайди. Чунки доимий бир жамол ўткинчи муштоққа рози бўла олмайди. Зеро, қайтиб келмаслик шарти билан заволга маҳкум бўлган бир томошабиннинг муҳаббатй заволнинг тасаввури ила адоватга айланади. Ҳайрат ва хурмати ҳақоратга мойил бўлиб қолади. Чунки инсон билолмаган ва етишолмаган нарсасига душмандир. Ҳолбуки, бу дунё меҳмонхоналаридан ҳамма тезда кетиб гойиб бўлмоқдалар. У камол ва у жамолнинг бир нурига, ҳатто заиф бир соясига бир онгина боқиб, тўймасдан кетмоқдалар.
Демак, бир доимий сайронгоҳ сари кетмоқдалар...