ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 9
(1-164)
БЕШИНЧИ ҲОЛАТ.

Қара, бу ишлар ичинда у мислсиз Зотнинг жуда буюк бир шафқати борлиги кўринмоқда. Чунки ҳар мусибатзадага мадад учун югураётир. Ҳар саволга ва талабларга жавоб бераётир. Ҳатто, қара, энг оддий бир раийятининг энг кичик бир ҳожатинида кўрса, шафқат билан ҳожатбарорлик қилаётир. Бир чўпоннинг бир қўйининг бир оёғи лат еса, ҳам, ё малҳам, ё бойтар юбораётир.

Юр, борайлик, ана у оролда катта бир йигин бўляпти. ^Бутун мамлакатнинг энг шарафли инсонлари у ерда тўпланмишлар. Қара, жуда буюк бир нишон эгаси бўлган бир Ёвари Акром бир нутқ ўқияпти ва шафқатли подшоҳидан бир нарсаларни истаяпти. Бутун аҳоли: "Ҳа, ҳа, биз ҳам истаймиз", деяётирлар. Уни тасдиқ ва таъйид қилаётирлар, Энди, тингла, подшоҳнинг бу севгилиси демоқдаки:

"Эй бизни неъматлари ила парвариш қилган султонимиз! Бизга кўрсатган намуналарнинг ва сояларнинг аслларини, манбаъларини ҳам кўрсат. Ва бизни Олий салтанатингга жалб эт. Бизни бу чўлларда маҳв эттирма. Бизни ҳузурингга ол. Бизга марҳамат эт. Бу ерда бизга тоттирган лазиз неъматларингни у ерда едир. Бизни завол ва табъийд ила азоблама.

Аудио мавжуд эмас