Ҳолбуки, бу ерларда у ҳикматга, у адолатга лойиқ ҳукмларнинг мингдан бири ҳам ижро қилинмаётир. Сенинг каби сарсамларнинг кўпи тегишли жазосини олмасдан бу дунёдан кўчиб кетмоқдалар.
Демак, иш бир Маҳкамаи Куброга қолдирилмоқда...
Қара, сонсаноқсиз бу кўргазмаларда намоён бўлган мислсиз мужавҳарсхг, бу дастурхонлардаги тенгсиз таомлар бу ерларнинг подшоҳи чексиз бир саховатга ва ҳисобсиз мўл хазиналарга эканини кўрсатади. Бундай бир саховат ва битмас хазиналар эса, доимий ва кўнгилдаги ҳамма нарса муҳайё бўлган бир зиёфатгоҳ бўлишини тақозо этади. Ҳам истайдики, ул зиёфатдан лаззат олганлар у ерда яна бардавом қолсинлар. Токи завол ва фироқ билан ’алам чекмасинлар. Чунки, аламнинг заволи лаззат бўлгани каби, лаззатнинг заволи ҳам аламдир. Бу кўргазмаларга боқ! Ва бу эълонларга диққат қил! Ва бу далолат этгувчиларга қулоқ берки, улар мўьжизакор бир подшоҳнинг антиқа санъатларини ташкил ва ташҳир этмоқдалар. Камолотини намойиш қилмоқдалар. Мислсиз жамоли маънавийсини баён этмоқдалар. Ҳусни махфийсининг латоифидан баҳс қурмоқдалар.