1-ҳошия. Йилга ишора этяпти. Ҳа, баҳор ризқларнинг маҳзани ва ғайибдан келаётган бир вагон ҳукмидадир.
* Оврупа фалсафаси назарда тутиляпти.
- Хўп, майли, подшоҳ бор. Лекин менинг бу нарсалардан қисман фойдаланишим унга қандай зарар беради? Хазинасидан нимани йўқотади? Унинг устига, бу ерда ҳифзмифз йўқ, чунки жазо кўринмаётир.Ҳамроҳи унга жавобан деди:
- Эй сен, кўриниб турган бу мамлакат бир машқ майдонидир. Ҳам Султоннинг ғароиб санъатлари намойиш этиладиган машҳаридир. Ҳам муваққат, давомсиз меҳмонхоналаридир. Кўрмаяпсанмики, ҳар куни бир тўдаси келяпти, бошқаси кетяпти, гойиб бўляпти. Доимо тўлиб, бўшаб турибди. Замонлар ўтиб, бу мамлакат бошқа бир мамлакатга алмаштирилади, бу аҳоли бошқа, доимий бир мамлакатга юборилажак. Ва у ерда ҳар ким хизматига муқобил ё жазо, ё мукофот олажакдир, - деди.
Яна, у хоин сарсам рад этиб:
-Инонмайман. Бу мамлакатни хароб этиб, бошқа бир мамлакатга алмаштириш ҳеч мумкинми? - деди.