Демак, бу салтанат соҳибининг жуда буюк бир карами, жуда чексиз бир марҳамати бор. Ҳам ғоят буюк иззати, ғоят жалолли бир ҳайсийяти, номуси бордир. Ҳолбуки, карам инъом этишни истайди. Марҳамат эса, адабсизларнинг адабини беришни истайди. Ҳолбуки, бу мамлакатда у марҳаматга, у номусга лойиқ ишларнинг мингдан бири ҳам қилинмаётир. Золим иззатида, мазлум зиллатида қолган ҳолида бу ердан кўчиб кетмоқдалар.
Демак, иш бир Маҳкамаи Куброга қолдирилмоқда.
Қара, бу мамлакатда ишлар нақадар олий бир ҳикмат ва бир интизом билан юряпти. Ҳам нақадар ҳақиқий бир адолат, бир мезон ила муомалалар қилиняпти. Аслида, ҳукуматнинг ҳикмати салтанатнинг ҳимоя қанотларига илтижо этгувчи мултажийларнинг илтифотини истайди. Адолат эса, токи ҳукуматнинг ҳайсийяти, салтанатнинг ҳашмати муҳофаза этилсин учун раийят ҳуқуқининг муҳофазасини истайди.