ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 5
(1-164)

Бунга жавобан ул амин ҳамроҳи деди:

- Модомики бу қадар қайсарлик ва тамарруд этяпсан, кел, ҳадсиз-ҳисобсиз далилларга тула "Ўн икки Ҳолат" ёрдамида сенга бир Маҳкамаи Кубро мавжудлигини, бир мукофот ва эҳсон уйи ва бир жазо ва зиндон уйи борлигини, бу мамлакат ҳар куни бир меъёр бўшаб турганидек, бир кун келиб бутунлай бўшатилиб, хароб этилажагини кўрсатайин.

БИРИНЧИ ҲОЛАТ
ИККИНЧИ ҲОЛАТ.

Мана бу йўналишга, ижроатга боқ! Энг фақир, знг заифдан тортиб, то ҳар кимга нақадар мукаммал, мукаллаф арзоқ беридаётир, Кимсасиз хасталар қандай гўзал парваришланмоқда. Ҳам уларга ғоят қийматли ва шоҳона таомлар, идишлар, безакли нишонлар, зийнатли либослар, муҳташам зиёфатлар бордир. Қара, сен каби сарсамлардан бошқа ҳамма ўз вазифасига ғоятда диққат-ла қарайди. Ҳеч кимса ҳаддидан заррача ошмайди. Энг буюк шахс энг буюк бир итоат ва мутавозеълик билан бир хавф ва ҳайбат остида хизмат қилади.

Аудио мавжуд эмас