2-ҳошия. Масалан: дейлик, бу замоннинг машқ майдонида ҳарбий усулда: "Қурол ол, найза тақ!" амрига мувофиқ улкан бир лашкар бошдан-охир тиканли бир чангалзорга ўхшаб қолади, аммо ҳар байрамда: "Ҳарбий либосларингиздш кийиб, нишонларингизни тақингиз!" амри билан бошданоёқ турфа гуллар очган зийнатли бир боғчани тамсил этади. Худди шунингдек, рўйи замин майдонида Султони Азалийнинг ниҳоясиз аскарларидан ҳисобланган фаришта, жин ва инс ҳамда ҳайвонлар ва ҳатто онгсиз ўсимликлар тоифаси ҳам ҳифзи ҳаёт жиҳоди учун
амри ила "Мудофаага ҳозирланингиз, қуролларингизни ва жиҳозларингизни тақингиз!" деган Илоҳий Амрни олгандир ва бутун тиканли дарахтлар ва ўсимликлар найзачаларини таққан онларида замин бошдан-оёқ айнан найзадор муҳташам бир лашкаргюҳга ўхшаб қолади.
Ҳам баҳорнинг ҳар бир куни, ҳар бир ҳафтаси бир наботот тоифасининг бир байрами ҳукмидадир.
Шу буис ҳар бир тоифа ўзига эҳсон этилган султоннинг гўзал ҳадяларини кўзкўз қилиш учун намойишдан ўтаётган бир қўшин каби, кўкракларидаги бу безакли нишонларни у Султони Азалийнинг назари шуҳуд ва ишҳодига олиб чиқаётир ва шундай бир вазиятни кўрсатаётирлар.