ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 15
(1-164)

Энди ўйлагин: энг оддий раийятнинг энг оддий муомалаларига-да аҳамиятсизлик қилмаган бир Ҳакийми Ҳафийз, ҳеч мумкинмидирки, раийятнинг энг катталарининг энг катта амалларини муҳофаза этмасин, ҳисобкитоб қилмасин, мукофот ва жазо бермасин?! Ҳолбуки, у зотнинг иззатига ва ғайратига тегадиган, марҳаматининг шаънига ҳеч тўғри келмайдиган муомалалар ул катталардан содир бўлмоқда, лекин бу ерда жазога йўлиқтирмаётир.

Демак, иш бир Маҳкамаи Куброга қолдирилмоқда...

САККИЗИНЧИ ҲОЛАТ.

Кел, Ундан келган бу фармонларни сенга ўқиб берайин. Қара: "Сизларни у ердан олиб, мақорри салтанатимга келтиражакман ва мутеъларни масъуд, осийларни маҳбус этажакман. У муваққат ерни хароб этиб, абадий саройларни, зиндонларни ўз ичига олган бошқа бир мамлакат барпо этажакман", дея муқаррар равишда ваъда қилмоқда ва шиддатли тарзда таҳдид этмоқда. Ваъда қилган нарсалари у Зот учун ғоят роҳатдир. Раийяти учун ғоят муҳимдир. Ваъдасига хилоф ҳаракаг этиш эса, иқтидорининг иззатига ғоятда зиддир. Хуллас, боқ, эй сарсам! Сен ёлгончи ваҳимангни, бемаъни ақлингни, алдатгувчи нафсингни тасдиқлаяпсан.

Аудио мавжуд эмас