3-ҳошия. Бу ҳолат ишора этган маъноларнинг бир қисми "Етгинчи Ҳақиқат"да баён этилган. Фақат, бу ердаги "подшоҳга махсус катга бир суратгир асбоби’’ деган жумла зимнидаги ишорат ва ҳақиқат "Лавҳи Маҳфуз"гадир. Лавҳи Маҳфуз борлигининг ҳақиқати Иигирма олтинчи Сўзда шундай исбот этилган: кичиккичик жуздонлар каттакон бир қутининг мавжудлигини билдиргани, кичиккичик бир васиқалар бир катта дафтарнинг борлигидан дарак бергани, ва кичик томчиларнинг мўллиги катта бир сув манбаъиниг бор лигини кўрсатгани сингари кичиккичик жуздонлар суратида, ҳам биттадан кичик Лавҳи Маҳфуз маъносида, ҳам катта Лавҳи Маҳфузни ёзадиган қаламдан томчилаган кичиккичик нуқталар шаклидаги инсонийятнинг ҳофиза қувватлари, дарахтларнинг мевалари, меваларнинг данаклари, уруғлари, албатта, бир Ҳофизаи Куброни, бир дафтари акбарни, бир Лавҳи Маҳфузи Аъзамнинг борлигини билдиради, хабар беради, исбот қилади. Балки ақлларга қатьий кўрсатади...Хуллас, бу диққатли ҳифз ва муҳофаза, албатта, бир ҳисоб учундир.