ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 19
(1-164)

5-ҳошия. Бу Ҳолатнинг рамзини "Тўққизинчи Ҳақиқат"да кўражаксан. Масалан, Наврўз куни баҳор мавсумига ишорадир. Гулчечакли яшил саҳро баҳор мавсумидаги рўйи заминдир. Ўзгариб турадиган пардалар, манзаралар эса, баҳор фаслининг бошидан то ёзнинг интиҳосига қадар Сониъи Қодийри Зулжалолнинг, Фотири Ҳакийми Зулжамолнинг камоли интизом ила алмаштираётган ва камоли раҳмат ила янгилаётган ва бир-бирининг орқасидан юбораёган мавжудоти баҳорийя турларига ва маснуъоти сайфийя таифаларига ҳамда ҳайвон ва инсоннинг ризқларига сабаб бўлгувчи таомларига ишорадир.

Хаёлий экран лавҳалари ҳам бунчалик мунтазам бўлолмас. Миллионларча моҳир сеҳргарлар ҳам бу санъатларни қила олмаслар. Демак, бизга кўринмаган у подшоҳнинг жуда буюк мўъжизалари бордир.

Эй сарсам! Сен: "Қандай қилиб бу улкан мамлакат бузилиб, бошқа бир ерга қурилади?" дейсан.

Ҳолбуки, у табдили диёр сингари, сенинг ақлинг қабул этмаётган кўп ўзгаришлар, алмашишлар ҳар соат рўй бераётганини кўриб турибсан. Бу тўпланиш ва тарқалишлардан англашилмоқдаки, сен кўриб турган бу суръатли тупланмалар, тарқалмалар, ташкиллар ва тахриблар ичинда бошқа бир мақсад бор... Бир соатлик тўпланиш учун ўн йилга етадиган масраф харжланмоқда.

Аудио мавжуд эмас